Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқилмоқда
Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи енгил зирҳли автомобиль бир қатор мақсадлар учун мўлжалланган.
Давлат мудофаа саноати қўмитаси мамлакатнинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR» МЧЖ билан ҳамкорликда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқилмоқда.
Қўмита хабарига кўра, ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.
Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «TARLON», етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиллардан асло қолишмайди.
Мавзуга оид
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024
РФ Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармаси собиқ бошлиғи пора учун ҳибсга олинди
08:40 / 29.10.2024