Тожикистонда 49 нафар имом ва мулла коронавирус юқтиргани маълум бўлди
Тожикистонда диний қўмита расмий рухсатномасига эга бўлган 49 нафар диний раҳнамолар коронавирусга чалинган. Улардан бири, Ашт ноҳиясидан бўлган имом хавфли вирус юқтириши натижасида вафот этган. «Азия-Плюс» сайтининг хабар беришича, бу ҳақда Тожикистон дин ишлари қўмитасида бугун ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раиси Сулаймон Давлатзода маълум қилган.
Давлатзоданинг сўзларига кўра, коронавирус юқтирган муллалар ва имомлар жаноза намозларини ўқиш вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган кўрсатмаларга амал қилмаган. Шунингдек, улар жанозадан кейин ҳам бир неча кунлаб марҳумларнинг уйида фотиҳахонликларда қатнашган.
Шунингдек, Давлатзода ҳозирги таҳликали кунларда тўйларга ҳам 100-150 нафар одам чақириш нотўғри иш бўлиши, 20-30 нафар одам чақириб тўй ўтказиш лозимлиги, ортган нарсаларни кам таъминланган қўшнилар ва маҳалладошларга тарқатилса савоб бўлишини айтиб ўтган.
Матбуот анжуманида ҳозир бўлган Тожикистон Уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдуқодирзода пандемия шароитида жаноза намозларини ўқиш учун маййитни масжидга олиб келиш шарт эмаслигини, уни хонадонларда, иложи борича камроқ одам иштирокида, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш лозимлигини билдирган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024