Ўзбекистон | 00:08 / 24.07.2020
42773
2 дақиқада ўқилади

Бир кунда 489 ҳолат аниқланди ва жами ҳолатлар сони 19 мингга яқинлашди

23 июль куни Ўзбекистонда яна 489 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ва жами касалланиш ҳолатлари сони 18868тага етди.

«Шу йилнинг 23 июль куни мамлакатимизда 489 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 435 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 11 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди. Қаторасига иккинчи кун кунлик ўсиш ҳолатлари сони 500дан паст бўлмоқда.

23 июль, янги ҳолатлар

  • Тошкент вилоятидаги Карантин марказида 54 нафар;

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 435

  • Тошкент шаҳрида 198 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 84 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 34 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 34 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 16 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 19 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 15 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 15 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 13 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 7 ҳолат.

Тузалганлар (+277)
Бугун Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида жами 277 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 10 минг 149 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 98 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 48 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 43 нафар;
  • Навоий вилоятида 28 нафар;
  • Наманган вилоятида 20 нафар;
  • Жиззах вилоятида 18 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 7 нафар.

Бугун шунингдек, Тошкент шаҳрида 3, Қашқадарёда 1 бемор вафот этди ва Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 102тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 617 нафар бемордан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид