Жамият | 13:07 / 24.07.2020
1771
2 дақиқада ўқилади

«Ўзмиллийбанк»: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

«Ўзмиллийбанк» республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг экспортини амалга ошириш бўйича истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Фото: Ўзмиллийбанк

Жумладан, «Ўзмиллийбанк» томонидан жорий йилнинг 13 июль ҳамда 23 июль кунлари Хоразм ва Бухоро вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, агрозоналарда замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирокида онлайн видеоконференция орқали “вебинар” ташкил қилинди.

Вебинар давомида банк масъул ходимлари томонидан ташаббускорларга маблағ ажратиш тартиб-тамойиллари, банкда мавжуд хорижий кредит линиялари ва уларни жалб қилиш шартлари, лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорнинг лойиҳадаги ўз маблағлари билан иштироки камида 30 фоизни ташкил этиши, шу жумладан импорт шартнома қийматининг 15 фоизи бўнак шаклида тадбиркор маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 6-8 июль кунлари ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишларида янги лойиҳаларни амалга оширишда биринчи навбатда ташаббускорнинг маблағлари мавжудлиги (камида 30 фоиз) ва уни кафолатланган қайтимига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таькидлаб ўтилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар, шу билан бирга Қува анорчилик тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида анорчиликни ривожлантириш бўйича «Ўзмиллийбанк» ва Академик М.Мирзаев номидаги илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган қўлланма электрон шаклда тақдим этилди.

«Ўзмиллийбанк» томонидан ташкил қилинган вебинар қизғин ва музокараларга бой бўлиб, тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган қўшимча саволлар бўйича +99878-147-15-26 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари ёки банкнинг www.nbu.uz расмий веб сайти орқали маълумот олишлари мумкинлиги маълум қилинди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид