Жаҳон | 17:19 / 25.07.2020
7415
1 дақиқада ўқилади

Португалияда коронавирусни зарарсизлантирадиган биринчи ниқоб яратилди

Ниқоб инновацион қопламага эга, у вирус мато билан тўқнашганда уни зарарсизлантиради, дея маълум қилди Лиссабондаги Молекуляр тиббиёт институти.

Фото: imago

Лиссабондаги Молекуляр тиббиёт институти коронавирусни зарарсизлантиришга қодир бўлган биринчи ҳимоя ниқоби ишлаб чиқилганини эълон қилди. Бу ҳақда 25 июль куни La Razón газетаси хабар берди.

Унинг маълумотига кўра, бу жуда самарали, кўп ишлатиладиган ниқобдир. Институтнинг таъкидлашича, ҳимоя воситаси бир неча хил сув ўтказмайдиган қатламлардан иборат махсус мато ёрдамида ишлаб чиқилган. Ўтказилган синовлар коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишда маҳсулотнинг самарадорлигини тасдиқлади.

«Ниқобда SARS-CoV-2 вируси матога билан тўқнашганда уни зарарсизлантирадиган инновацион қоплама мавжуд, - дея қайд этди институт. - Ниқоб 50 маротаба ювилганидан сўнг ҳам сақлаб қолинадиган эффект».

Португалияда коронавирус тарқалиши бошлангандан бери деярли 50 мингта инфекция ҳолати аниқланди, 1 712 бемор вафот этди. Шу билан бирга, 35 мингга яқин одам тузалиб чиқди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид