Ўзбекистон | 17:07 / 26.07.2020
31644
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 мингдан ошди

Бугун айни пайтга қадар республиканинг 5 ҳудудида жами 173 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 11004 нафарга етди.

Тузалганлар (+173)

Тошкент вилоятида 67 нафар;
Сурхондарё вилоятида 44 нафар;
Андижон вилоятида 38 нафар;
Тошкент шаҳрида 13 нафар;
Фарғона вилоятида 11 нафар.

Бугун ҳозирча 439та янги ҳолат қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 20 391 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари (+439)

  • Тошкент шаҳрида 216 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 150 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 29 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 25 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 16 ҳолат
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат .

Ўлим ҳолатлари (+3)

  • Бухорода 3 июль куни коронавирус аниқланган 57 ёшли эркак вафот этди;
  • Тошкентда 4 июль куни коронавирусга чалингани маълум бўлган, 11 июль куни шифохонага ётқизилган 67 ёшли эркак вафот этди;
  • Бекободда 8 июль куни коронавирусга чалингани маълум бўлган, 16 июль куни шифохонага ётқизилган 50 ёшли эркак вафот этди.

Эндиликда Ўзбекистонда расман қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 114тага етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 273 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид