15:20 / 27.07.2020
7935

«Республика кинофонди»га янги раҳбар тайинланди

Элжон Аббосов “Республика кинофонди” ДУК директори этиб тайинланди.

Фото: Ўзбеккино

“Ўзбеккино” миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” давлат унитар корхонасига Элжон Аббосов директор этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.

Элжон Аббосов таниқли ўзбек режиссёри Шуҳрат Аббосов оиласида таваллуд топган. Кинорежиссёр ва сценарист. 

Қайд этилишича, у Тошкент театр ва рассомчилик институти ҳамда Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)ни тамомлаган. Ўнлаб ҳужжатли фильмлар муаллифи. Узоқ йиллар Ўзбекистон, Россия ва хориж давлатлари учун олинган ҳужжатли фильмлар устида ишлаган. 

Элжон Аббосовнинг сўнги йиллардаги фаолияти ўзбек киноси тарихи ҳамда миллий кинематография меросини асраб-авайлашга қаратилган, дейилади агентлик хабарида.

Top