Ўзбекистон | 23:54 / 29.07.2020
20747
1 дақиқада ўқилади

Бир кунда қарийб 700 бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 13 мингга яқинлашди

29 июль куни республиканинг 8 ҳудудида жами 672 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 12937 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича навбатдаги рекорд қайд этилганини маълум қилди.

Бугун мамлакат ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 672 нафари соғайди. Шундан 323 нафари Тошкент шаҳридаги 18та шифохонада даволанаётган беморлардир.

Тошкент шаҳрида 323 нафар;
Тошкент вилоятида 148 нафар;
Сурхондарё вилоятида 93 нафар;
Андижон вилоятида 29 нафар;
Сирдарё вилоятида 29 нафар;
Фарғона вилоятида 19 нафар;
Наманган вилоятида 17 нафар;
Қашқадарё вилоятида 14 нафар.

«Шундай қилиб, юртимизда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 28 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 591 нафар бемор тузалганди.

Мавзуга оид