Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил давомида ҳукумат номидан ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган шартномаларнинг чегараланган ҳажми яна 1 млрд долларга оширилади
2020 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ–589-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
16-модданинг (Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажмларини белгилаш) “4 млрд. АҚШ доллари” деган сўзлар “5 млрд. АҚШ доллари” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Яъни, 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгиланиши кутиляпти.
3-илованинг (2020 йил учун давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатлари) II бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнозига ҳамда уларнинг харажатларига ушбу Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартишлар киритади;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:23 / 18.05.2026
Инфографика: дунёда энг катта ташқи қарзга эга давлатлар
11:20 / 08.05.2026
Нега ҳамма давлатнинг қарзи бор? Ўзбекистоннинг қарзи кўпми-камми?
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
10:07 / 03.04.2026