Ўзбекистон | 17:17 / 31.07.2020
31201
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 14 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда бугун ҳозирча 524 бемор касалликдан тузалгани ва яна 502та янги ҳолат қайд этилгани ҳақида маълумот берди.

Бугун айни пайтга қадар республиканинг 5 ҳудудида жами 524 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 14204 нафарга етди.

Тузалганлар (+524)

  • Тошкент шаҳрида 291 нафар;
  • Тошкент вилоятида 184 нафар;
  • Андижон вилоятида 41 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар.

31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 773 нафарни ташкил этмоқда. Бугун ҳозирча республиканинг 9 ҳудудида жами 502 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Янги ҳолатлар (+502)

  • Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) 111 ҳолат.

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳрида 151 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 118 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 35 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 22 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 19 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 17 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 15 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 10 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат.

Ўлим ҳолатлари (+3)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида яна 3та ўлим ҳолати қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 139тага етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид