Ўзбекистон | 23:24 / 31.07.2020
15453
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари тез ёрдам ходимларига пул тарқатилиши ва Алишер Усмоновнинг ёрдами ҳақида гапирди

Фото: ХПК

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шоҳруҳ Шораҳмедов президент Шавкат Мирзиёев фармони билан тез тиббий ёрдам хизматида ишлаётган ходимларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам ва россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг кўмаги бўйича изоҳ берди.

Фармон билан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врачлар, фельдшерлар, санитарлар ва ҳайдовчилар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилмоқда.

«Режа бўйича бу маблағ тизимда ишлаётган 50 минг ходим учун ажратилиши керак эди. Аслида эса улар учун йўналтирилаётган маблағлар суммаси 200 млрд.дан ошади — ватандошимиз Алишер Усмонов ҳам 10 млн доллар ажратди. Биз шу маблағни ҳам қўшиб тизимдаги ходимларга етказамиз», – дея Шораҳмедовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосарига кўра, белгиланган бу маблағлар шифокорларга 5 млн сўмдан, фельдшер ва санитарларга 4 млн сўмдан ҳамда ҳайдовчиларга 3 млн сўмдан тарқатилади.

«Ҳозирда бу маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тушган. Хусусан, Алишер Бурхоновичнинг пуллари ҳам.

Буни бир марталик бериладиган «ҳайитлик» десак ҳам бўлади. Ҳозирда бу маблағларнинг қандай бўлиниши бўйича тартибни тузиб чиққанмиз. Унга кўра, 3 кун муддатда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бизга рўйхат шакллантириб беради.

Яқин кунларда биз уларга барча маблағларни тўлаб берамиз», – деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Мавзуга оид