Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси бўйича қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш юзасидан хулоса берди.
Лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тақдим этилган. Унда почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳага илғор замонавий технологияларни жорий этиш, почта алоқаси миллий операторининг фаолияти самарадорлигини ошириш назарда тутилган.
Қарор лойиҳасининг 2-бандида 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартиби жорий этилиши кўрсатилган.
Қарор лойиҳасининг 6-бандида 2024 йилнинг 1 январигача бўлган даврда Миллий оператор – “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти:
асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан;
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Миллий оператор инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган техник ва технологик ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот ҳамда транспорт воситалари божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши назарда тутилган.
Қарор лойиҳасининг 7-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий операторга аҳолига универсал хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, янги турдаги почта алоқаси бўлимлари, логистика марказлари қуриш учун жойлашган ўрни ва майдонига доир сўровларига мувофиқ беғараз асосда ер участкалари ажратилиши таъминланиши белгиланган.
Билдирилишича, қарор лойиҳасининг 2-бандида 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартиби жорий этилиши кўрсатилган.
Президентнинг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон фармонига кўра, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб:

















