Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туғруқхонага келган ҳомиладорлардан тест натижасини талаб қилиш мумкин эмас – штаб аъзоси
Коронавирусга қарши курашиш штаби азоси Барно Абдусаматова туғруқхонага келган ҳомиладорларни қабул қилиш учун вирусга топширилган тест натижасини талаб қилиш мумкин эмаслигини маълум қилди.
АОКАда ўтказилган брифингда эпидемиологик вазиятда ҳомиладорларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича маълумот берилди.
«Туғруқхонага келган ҳомиладор аёлни қабул қилиш учун ундан коронавирусга топширилган тест натижасини талаб қилиш мумкин эмас. Ҳар бир ҳомиладор аёлга ёрдам кўрсатиш зарур, уларнинг шароитида вақтни ўтказиб юбормаслик керак. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига асосан, ҳар бир туғруқхонага ҳомиладор аёллар тест натижаларисиз қабул қилиниши шарт.
Шунингдек, ҳомиладор аёлда коронавирус бўлган тақдирда, янги туғилган чақалоқ туғруқдан 12-24 соат ўтгач, коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилади. Натижаларни тасдиқлаш учун такрорий тест 24 соатдан кейин амалга оширилади. Текширув учун биоматериал сифатида бурун-ҳалқум ёки оғиз-ҳалқумдан суртма олинади», деди Барно Абдусаматова.
Маълум қилинишича, мавжуд эпидемиологик шароитда ҳомиладор аёлнинг яқинлари туғруқ жараёнида ҳамроҳлик қилиши мумкин эмас.
«Туғруқ вақтида ҳамроҳлик нормал шароитларда маъқулланса ҳам, эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу чекланиши керак.
Ҳомиладорлик патологияси ва туққан аёллар бўлимларига ташрифлар ҳам чекланиши лозим. Ҳомиладор аёлларга оила аъзолари ва яқинлари билан алоқада бўлиш учун турли видеоалоқа воситаларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Ушбу чоралар касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўлланади», дея Абдусаматованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:05 / 13.06.2026
Жуда иссиқ об-ҳаво ҳомиладорликка қандай таъсир кўрсатади?
11:33 / 16.08.2025
Хитойда сунъий бачадонли биринчи робот ихтиро қилинди
21:59 / 18.06.2025
АҚШда бир неча ҳафта олдин вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди
06:22 / 21.02.2025