«Ё ҳозир, ё ҳеч қачон» – 96 ёшда университетни тугатган талаба бундан кейин ҳам тўхтамоқчи эмас
Reuters яқиндагина Италиянинг энг қадимги Палермо университетини 96 ёшда тамомлаган Жузеппе Патерно билан суҳбатлашиб, у кўрган қийинчиликлар, ўқишни қай даражада яхши кўриши ва кейинги мақсадлари ҳақида ҳикоя тайёрлади. Жузеппе илмни инсон ҳамиша ўзи билан олиб юриши мумкин бўлган жомадонга ўхшатади.
96 ёшли Жузеппе Патерно ҳаёти давомида кўплаб синовларни бошидан ўтказган: дастлаб, болаликдаги очлик, кейин уруш ва ҳозир давом этаётган пандемия. Яқинда эса Жузеппе Италиянинг энг қадимги университетининг битириш имтиҳонларини топширди.
Бу ҳафта собиқ темирйўлчи Патерно олий маълумот дипломи ва битирувчиларга анъанавий равишда тақдим этиладиган гулчамбарга эга бўлди. Жузеппени бутун оиласи, устозлари ва ўзидан 70 ёш кичик курсдошлари олқишлади, табриклади.
Энг қадимги университетнинг энг катта ёшли битирувчиси
Жузеппедан университетни бу қадар кеч битираётганда қандай туйғуларни ҳис қилганини сўрашганда у «Мен ҳам худди бошқалар каби нормал инсонман», дея жавоб берган.
Азалдан китобларни жуда яхши кўрган, лекин таълим олишга имкони бўлмаган Патерно 90 ёшдан ўтганда Италиянинг қадимги Палермо университетига тарих ва фалсафа факультетига ўқишга киришга муваффақ бўлади.
«2017 йил мен ўз-ўзимга ёки ҳозир ёки ҳеч қачон дедим ва ўқишга кирдим. 3 йиллик олий маълумотни олишга бироз кеч бўлганини тушунганман, лекин «Қани кўрай-чи, эплай олармикинмин», дедим-да ҳаракатни бошладим», дея хотирлайди Патерно.
Чоршанба куни у университетни юқори натижалар билан тугатди ва университет канслери Фабрицио Микарининг табрикларини ҳам қабул қилиб олди.
Қийинчиликдан иборат узоқ йилларда
Жузеппе Сицилиядаги камбағал оилада улғаяди. Унинг болалик йиллари буюк инқироз даврига тўғри келган эди. Шунинг учун болалигида фақатгина бошланғич таълим олишга имкони бўлган холос. Жузеппе улғайгач, армияга хизматга боради ва иккинчи жаҳон урушида иштирок этади. Сўнг оила қуради ва 2 фарзандни тарбиялайди.
Урушдан кейинги тикланиш йилларида Жузеппе учун оила асосий аҳамият касб этган, бироқ ҳамиша таълимга қизиққани туфайли 31 ёшида ўрта мактабни тугатишга муфаввақ бўлган. Жузеппе ўшанда таълимни давом эттиришни жуда хоҳлаган.
«Илмни худди ўзим билан доим олиб юришим мумкин бўлган сеҳрли жомадонга ўхшатаман», дейди у.
Ноодатий талаба
Жузеппе битириш имтиҳони учун иншони 1984 йилда темир йўлдаги ишидан нафақага чиққанда онаси совға қилган машинкада терди. У Google`нинг турли хилдаги китобларидан фойдалангани йўқ, 20 яшар курсдошлари уюштирган талабалар базмларига ҳам қизиқиш билдирмаган.
Социология фанлари профессори Франческо Рузетто Жузеппе Патерно ҳақида у бошқа ёш талабалар учун намуна, деб таъкидлайди.
«Биргина касаллик мени тўхтата олмади...»
96 ёшли битирувчига коронавирус чекловлари даврида дарсларнинг видео тарзда ўтилгани бироз ноқулайлик туғдирган: «Бироқ бу касаллик мен уруш ва ундан кейинги даврларда бошимдан кечирганларнинг олдида ҳеч нарса эмас эди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолиш ниятим йўқ. Мен энди ўзимни ёзишга бағишламоқчиман, бу менинг асосий мақсадим», дейди Италиянинг энг қадимий университетининг энг катта ёшли битирувчиси.
Мавзуга оид
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
00:05 / 26.10.2024