Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
Тўшакни топиш учун фуқаро мудофааси кўнгиллилари ва чиқиндиларни утилизация қилиш хизмати ходимлари жалб этилди.
Италиянинг Тревизо провинциясида яшовчи кекса аёлнинг уйидаги фаррош 50 минг евролик нақд пул ва заргарлик буюмлари сақланадиган эски тўшакни тасодифан чиқиндига ташлаб юборди. Бу ҳақда Tribuna di Treviso нашри хабар бермоқда.
Аёл уйни тозалаш пайтида омбордаги эски тўшакни топиб олган, ичидаги нарсалардан бехабар ҳолда, уни катта ҳажмли чиқиндиларни қабул қилиш пунктига олиб борган. Бир неча соатдан сўнг уй эгасининг қизи тўшак йўқолганини пайқаб, дарҳол полицияга мурожаат қилган.
Монтебеллуна шаҳарчасида эски тўшакни топиш учун фуқаро мудофааси кўнгиллилари ва чиқиндиларни утилизация қилиш хизмати ходимлари жалб этилди. Кўп ўтмай, буюм йирик чиқиндилар учун мўлжалланган ахлат контейнеридан топилди.
Нашр маълумотларига кўра, барча нақд пуллар, тақинчоқлар ва кредит карталари эгаларига қайтарилди. Оила тезкор ёрдам учун карабинёрлар ва кўнгиллиларга ўз миннатдорлигини билдирди.
Аввалроқ Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини қасддан синдирган эди. У қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026