«Бир миллион ўзбек дастурчилари» танловининг 6 нафар ғолибидан 4 нафари – мактаб ўқувчиси» — ХТВ
Ўқувчилар танловда ғолиблик билан бирга 3 минг доллар пул мукофотини қўлга киритишди, деб хабар бермоқда ХТВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ХТВ, АКТ вазирлиги, IT Park ҳамда Dubai Future Foundation билан ҳамкорликда ўтказилган «Бир миллион ўзбек дастурчилари» танловида ғолиб бўлганлар Навоий, Андижон, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги мактабларнинг 9-11 синф ўқувчиларидир.
Вазирлик сайтида ғолибларнинг рўйхати келтирилган:
– Абдумалик Қамбаров – Навоий в. Кармана т. 8-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси – қўлган киритган мукофоти миқдори 1500 доллар;
– Аcадбек Рузиев – Тошкент ш. М.Улуғбек т. 225-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси – 500 доллар;
– Мабрурбек Ҳайитбоев – Андижон в. Бўстон т. 26-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси – 500 доллар;
– Жаҳонгир Маннопов – Жиззах в. Дўстлик т. 2-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф битирувчиси – 500 доллар;
«Иштирокчилар IT ва янги технологиялар бўйича ташаббускорлиги, бошқа иштирокчиларни руҳлантириши, уларга платформадан фойдаланишда ва ўқув материалларини ўзлаштиришда лойиҳанинг Telegram гуруҳларида ҳамда ижтимоий тармоқларида ёрдамига кўра баҳоланди. Шунингдек, баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг онлайн каналлардаги фаолияти, яъни хабарларнинг сифати бўйича ҳамда ўзбек тилида ёзилган мақолаларининг ўзига хослиги, фойдалилиги, долзарблиги, имлоси ва тузилишига эътибор қаратилди», дейилади ХТВ хабарида.
Мавзуга оид
19:10 / 31.08.2022
Бахтиёр Саидов ўқитувчилар тоифаси масаласида изоҳ берди
20:46 / 09.08.2022
Фикрлашни эмас, ёдлашни ўргатаётган мактаб таълими: ХТВ раҳбарияти изоҳ берди
21:51 / 08.08.2022
Андижон вилояти ХТБ бошлиғи ҳибсга олингани бўйича вазирлик изоҳ берди
10:41 / 04.06.2022