Жамият | 12:23 / 03.08.2020
18546
1 дақиқада ўқилади
«Темир хотин» ва «Шайтанат» фильмлари сценарий муаллифи Маҳмуд Тўйчиев оламдан ўтди
Маҳмуд Тўйчиев “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмлар сценарий муаллифи эди.
Сценарист Маҳмуд Тўйчиев оламдан ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этган.
Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти ВГИКнинг сценарий бўлимини тугатган.
У ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмлар сценарий муаллифи эди.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги марҳумнинг яқинларига таъзия билдирган.