Жаҳон | 16:08 / 04.08.2020
7036
1 дақиқада ўқилади

Франциялик олимлар коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши эҳтимоли юқори эканлигини айтишди

Экспертларнинг сўзларига кўра, "эпидемия яқин вақт ичида қандай ривожланиши фуқароларнинг ўз қўлларида".

Фото: FRED TANNEAU / AFP

 Франция ҳукумати ҳузуридаги илмий кенгаш мамлакат яқин ойларда коронавируснинг иккинчи тўлқинига дуч келишини тахмин қилди.

 "Куз ёки қишда эпидемиянинг иккинчи тўлқини юз бериши эҳтимоли юқори", - дея кенгаш хулосасидан иқтибос келтирмоқда Le Figaro газетаси.

Экспертларнинг қайд этишича, "Францияда вазият назорат остида, лекин жуда нозик", вақти-вақти билан эпидемиологик вазият мураккаблашиб турибди. 

 Уларнинг сўзларига кўра, "эпидемия яқин вақт ичида қандай ривожланиши фуқароларнинг ўз қўлларида".

 Аввалроқ Франция бош вазири Жан Кастекс мамлакатда коронавирус ҳали ҳам тарқалаётганлиги сабабли бўшашмаслик ва ҳушёрликни сусайтирмасликка чақирганди.  

 Worldometers портали маълумотларига кўра, Францияда COVID-19 билан боғлиқ 190 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 30 мингга яқин бемор вафот этган.

Мавзуга оид