Light | 19:08 / 04.08.2020
11465
2 дақиқада ўқилади

Компьютер томографияси саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин

Ўпкани компьютер томографияси (КТ) қилиш одам саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

Фото: iStock

Россиянинг собиқ санитария шифокори, тиббиёт фанлари доктори Геннадий Онишченко ўпкани КТ қилиш одам организмига нурланишнинг юқори босимини келтириб чиқаришини айтди. Шу туфайли, ҳатто коронавирус тасдиқланган бўлса-да, уни фақат шифокор тавсияси билан қилиш шарт деб ҳисобламоқда.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 билан хасталанган беморларга ўртача 2,5 КТ тўғри келмоқда. 

«Шундай юклама бор ва у жуда юқори. Бунда эҳтиёт бўлиш керак», — деди Онишченко.

Шифокор келажакда диагностиканинг бошқача, хавфсиз усуллари пайдо бўлишига умид билдирди. У фуқароларни ўзига ўзи КТ тайинлаш ва хусусий клиникаларда ундан ўтишдан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, март - июнь ойларида Москва, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида оммавий нурланиш дозаси 1,5 баробар ошган. Бу келажакда радиация билан боғлиқ хасталикларни вужудга келтириши мумкин.

Аввалроқ, Петербург онкология маркази раҳбари ўринбосари Виталий Егоренков компьютер томографияси саратоннинг ривожланишини келтириб чиқармаслигини, чунки коронавирус диагностикаси учун нурланиш юкламаси пастроқ бўлишини айтган эди.