Ўзбекистон | 10:35 / 06.08.2020
22062
6 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди.

Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 4 август куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 40 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»нинг арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (40 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 000 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1000 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг - «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг - «Термиз шаҳар деҳқон озиқ- овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг - «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг - «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» да (1000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг "Марказий деҳқон бозори”да (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори» да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да («Нукус 2» навли гуруч), Жиззах шаҳрининг - «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг - «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Гулистон шаҳрининг - «Гулистон деҳқон бозори»да 5 000 сўмдан қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.

Мавзуга оид