Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин юқори мартабали ҳарбийлар қоракўл мўйнасидан тикилган бош кийим кийишини бекор қилди
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий харажатларни камайтириш мақсадида мамлакат Қуролли кучлари таркибидаги юқори мартабали зобитларнинг қоракўл мўйнасидан тикилган бош кийим кийишини бекор қиладиган фармонни имзолади. Фармон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасида эълон қилинган.
Фармонга кўра, энди юқори мартабали ҳарбий зобитлар учун қоракўл мўйнасидан тикилган бош кийимлар ўрнини сунъий мўйнали бош кийимлар эгаллайди. Энг юқори мартабали зобитлар учун эса беш фоизи тилла суви югуртирилган иплар билан тикилган сунъий мўйнали бош кийимлар жорий қилинади.
Шу билан бирга генераллар ва адмираллар киядиган қоракўл мўйнаси билан безатилган цилиндрсимон, тери қопламали бош кийимлари ҳам бекор қилинган. Улардан энди фақат федерал қоровул хизмати ва Росгвардиянинг юқори мартабали зобитлари фойдаланиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, сунъий мўйнали бош кийимлар қоракўл мўйнасидан тикилган бош кийимларга қараганда анча арзон туради.
Шунингдек, фармонга кўра Россиянинг маршаллари аввал фойдаланилган ва ҳозир эътибордан четда қолган мўйнали бош кийимдан фойдаланишади. Ундай бош кийимни сўнгги марта Россиянинг собиқ Мудофаа вазири марҳум Игорь Сергеев кийган эди.

Қоракўл мўйналари жуда қимматбаҳо ҳисобланади ва Россия ҳарбий саноатига улар Марказий Осиё республикаларидан етказиб берилган. Россия ҳарбийларининг қоркўл мўйнасидан тикилган бош кийимлардан фойдаланиши СССР давридан қолиб келаётган анъана ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026