20:38 / 11.08.2020
11553

Xiaomi янги смартфонини тақдим этди

Mi 10 Ultra орқа панелида 48, 48, 12 ва 20 мегапикселли тўртта камера жойлашган. Камера 8К ўлчамда видео ёзиш имконини беради.

Фото: Xiaomi

Xiaomi компанияси янги Mi 10 Ultra смартфонини тақдим этди. Компания бу ҳақда ўзининг Twitter-аккаунтида маълум қилди.

Девайс бренднинг ўн йиллик юбилейига бағишланган онлайн-маросимда тақдим этилди. Қурилма 6,67 дюймли TrueColor OLED-экрани билан жиҳозланган. Гаджетга Snapdragon 865 процессори ўрнатилган бўлиб, унинг тезкор хотираси 8 ва ички хотираси 128 гигабайтга тенг. Смартфоннинг топ версияси 16 гигабайт тезкор ва 512 гигабайт ички хотирага эга.

Mi 10 Ultra орқа панелида 48, 48, 12 ва 20 мегапикселли тўртта камера жойлашган. Камера 8К ўлчамда видео ёзиш имконини беради.

Смартфон аккумулятори ҳажми 4500 миллиампер-соатга тенг бўлиб, қурилма 25 дақиқа ичида тўлиқ қувват олади. 

Қурилманинг оддий версияси нархи 760 доллар, топ версияси нархи 1004 доллар деб баҳоланган.

Top