КХШТ қандай ҳолларда Беларусга ҳарбий ёрдам берилиши мумкинлигини маълум қилди
Аввалроқ Александр Лукашенко Владимир Путин билан Беларусь хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишиб олганини, бу Иттифоқ давлати ва КХШТ доирасида амалга оширилишини айтганди.
Агарда ташқи хавф таҳдид соладиган бўлса, Беларусь Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маълум қилди.
"Беларусь мудофаасига ташқи хавф таҳдид солган ҳолларда у коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг 4-моддасига кўра ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин", - деди у.
Аввалроқ Лукашенко Путин билан Беларусь хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишиб олганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Россия биринчи сўровдаёқ Беларусга хавфсизликни таъминлашда ёрдам беради. Лукашенко бу Иттифоқ давлати ва КХШТ доирасида амалга оширилишини таъкидлаган.
9 август куни республикада бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин аҳоли оммавий норозилик намойишларига чиқа бошлади. Дастлабки кунларда намойишчилар кучишлатар тузилмаларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Намойишчиларга қарши енгил гранаталар, резина ўқлар, сув тўплари ишлатилди ва ўқотар қуроллардан фойдаланилди. Бир неча кун ичида 7000дан ортиқ одам қўлга олинди. Изоляторлар ва милиция бўлимларида бўлганларнинг сўзига кўра, кучишлатар ходимлар қўлга олинганларни калтаклашган. Беларусь ИИВ бу айбловларни рад этмоқда. 13 августдан бошлаб республика аҳолиси тинчлик акцияларига «бирдамлик ҳалқаси» шаклида чиқа бошлади.
Мавзуга оид
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
23:18 / 31.08.2024