Жаҳон | 15:00 / 19.10.2024
3173
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда

Машқлар мавзуси: «Марказий Осиё Тезкор жойлаштириш коллектив кучлари томонидан КХШТга аъзо давлат ҳудудига бостириб кирган ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича жанговар операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш».

Фото: asia-today

Тожикистонда 17 октябрдан 21 октябрга қадар «Ҳарбмайдон» полигонида «Рубеж-2024» Марказий Осиё минтақаси Тезкор жойлаштириш коллектив кучлари (МОМ ТЖКК) билан қўшма машғулотларнинг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) хабар бермоқда.

Машқлар мавзуси: «МОМ ТЖКК томонидан КХШТга аъзо давлат ҳудудига бостириб кирган ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича жанговар операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш».

Машғулотлар давомида КХШТга аъзо давлат ҳудудига бостириб кирган ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича жанговар ҳаракатларни тайёрлаш ва ўтказиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Айни пайтда МОМ ТЖКК тоғ-чўл шароитида жанговар ҳаракатларни ташкил этиш, бўлинмаларни мувофиқлаштириш ва уларни жанговар тайёргарлик топшириқларини бажаришга тайёрлаш устида ишламоқда.

Мавзуга оид