Жаҳон | 21:02 / 17.08.2020
12332
1 дақиқада ўқилади
Португалия президенти чўкаётган икки қизни қутқариб қолди
Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза чўкаётган икки қизни қутқариб қолди. Бу ҳақда 20minutos портали хабар берди.
Воқеа 15 август куни Алгарведаги пляжда юз берган. 71 ёшли президент ҳордиқ олаётганда каноэда сузаётган икки қизнинг тўнкарилиб кетиб, чўкаётганини кўрган.
Де Соузанинг таъкидлашича, у дарҳол қизларга ёрдамга ошиққан. Бироздан кейин воқеа жойига гидроциклда қутқарувчи етиб келган.
Портулагия президентининг маълум қилишича, қизларни кучли оқим бошқа пляждан олиб келган. Каноэда бўлган қизлар тўнкарилиб кетиб, оғизларига сув кетиб қолган. Шу сабабли улар тойиб, қайиқни на ўз ҳолига қайтара олишган, на унга чиқа олишган.
Мавзуга оид
20:39 / 12.10.2024
Португалия парламенти сиёсий бошпана олувчилар учун гуманитар виза беришни маъқуллади
15:30 / 12.10.2024
Португалияда Gotbit криптокомпаниясининг россиялик раҳбари ушланди
23:46 / 18.09.2024
Португалияда ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
23:33 / 16.09.2024