Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mirabad Avenue ўрнида уй-жойлари бўлган фуқаролар қандай рози қилингани ҳақида компания ва фуқаролар изоҳлари
Қурувчи ташкилотларнинг олдида турган энг катта масала бу аҳоли билан келишиш ва уларни рози қилиб, бошқа жойларга кўчиришдир. Буни ҳар ким ҳар хилча уддалайди. Баъзан ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган уйлар ўрнида уйлари бўлган фуқароларнинг снослардан норози бўлиш ҳолатлари ҳам учраб туриши ҳеч кимга сир эмас.
Пойтахтимизда қад ростлаётган Mirabad Avenue турар жой мажмуаси Golden House компанияси томонидан бунёд этилмоқда. Биз ушбу муҳташам кўп қаватли турар жой мажмуаси ҳақида маълумот олиш ҳамда кўп қаватли уйлар ўрнида бўлган аҳоли қандай кўчирилганлигини билиш учун Mirabad Avenue турар жой мажмуасига бордик.
Дастлаб компания бошқарув вакили Фаррух Раҳматов Mirabad Avenue лойиҳаси ҳақида бизга гапириб берди.
«Mirabad Avenue турар жой мажмуаси Golden House компаниясининг замонавий талабларга мос тарзда қурилаётган илғор объектларидан бири ҳисобланади. Комплекс шаҳарнинг марказида жойлашган 6 гектар ер майдонини ўз ичига олади. Қурилиш уч босқичда бўлиб-бўлиб бошланган. Чунки жуда катта қурилиш ҳисобланади. Биринчи босқичда 9-12 қаватли, иккинчи босқичда 6 қаватли ва яна учинчи босқичда қуриладиган уйларимиз бор.
Мазкур кўп қаватли турар жой мажмуасининг бошқа бинолардан фарқи ва афзалликлари иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган. Одамлар ўзлари келиб, ўрнатишмайди. Aвтоматик тарзда ҳар бир хонадонда, керак бўлса ҳар бир хонада ўзини иситиш-совутиш тизими ва бошқарув пультлари билан ўрнатилган бўлади. Ҳар бир уйда иккитадан лифтлар қўйилган. Лифтлар жуда кенг ҳамда замонавий қулайликларга эга. Шунингдек мажмуамизда «ақлли уй» тизимини ташкиллаштирдик», - дейди компания бошқарув вакили.
Aлбатта кўп қаватли уйларнинг сифатли хом-ашёлардан қурилаётганлигини унинг кўринишидан ҳам кўриш мумкин. Бизни қизиқтирган асосий масала эса кўп қаватли уйларнинг ўрнида уйлари бўлган аҳоли қай тартибда, қандай ва қаерларга кўчирилганлиги эди. Бу ҳақида маълумотни бизга менежер Умид Тоҳиров сўзлаб берди.

«Турар жой комплекси ўрнида уйлари бўлган аҳолини ўрнатилган тартиб-қоидалар асосида рози қилиб кўчирганмиз. Кўчирилган аҳолига янги, таъмирдан чиққан уйлар берилган. Aгар хоҳласангиз аҳоли яшаётган уйларга бориб, ўзларидан ҳам сўраб кўришингиз мумкин. Снослар қонун доирасида, барча нарса инобатга олинган ҳолда амалга оширилган. Aҳоли асосан Муқимий кўчасидаги янги қурилган уйларга,шунингдек, Юнусобод, Миробод туманларидаги уйларга кўчирилган», - дейди биз билан суҳбатда компания менежери Умид Тоҳиров.
Шундан сўнг дастлаб Яккасарой тумани, Муқимий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларга бордик. Бу жойга ҳозирги Mirabad Avenue ўрнида уйи бўлган фуқаролардан бири Светлана Логинова кўчиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, компенсация ўрнига берилган ҳозирги уйи унга жуда маъқул келган. Компания билан компенсация масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмаганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Уйни кўздан кечирар эканмиз, хоналари катта-катта ушбу хонадон 4 хонадан иборат. Мазкур уй Светлана Логинова тайёр таъмирланган ҳолда берилган.
Яна бир фуқаро Шоҳида Зиёвуддинова ҳам уйи ўрнига берилган янги уйдан жудаям кўнгли тўқ. Унинг сўзларига кўра, эски уйи таъмирталаб ва ёмон аҳволда бўлган. Яна бир уйда 3 та оила истиқомат қилган. Mirabad Avenue қурилиши маълум бўлгач, уларга ҳаммасига алоҳида-алоҳида уйлар таклиф қилинган. Бундан эса уларнинг қувончи чексиз. Чунки эски уйида 3 та оила бир уйга тиқилиб қолишган экан.
Ҳозирда яшаётган икки хонали уйидан эса жуда мамнун. Уйга фақат кўчиб ўтиб, яшаш учун тайёр ҳолда берилган. У компания раҳбарларига ҳам ўз миннатдорчилигини билдириб, ҳеч қандай норозичилик йўқлигини таъкидлаб ўтди.
Хулоса ўрнида, қурувчи ташкилотлар ўз лойиҳаларни амалга оширишдан олдин фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни рози қилгандан сўнггина ўз қурилишларини бошлашлари қонуний ҳисобланади. Лекин сўнгги вақтларда қурувчи компаниялар билан фуқаролар ўртасида компенсация масаласида келишмовчиликлар учраб турганлиги бор гап.
Ўйлаймизки юқоридаги фуқаролар сингари ҳар бир қурувчи ташкилот ҳар бир фуқарони рози қилгандан сўнггина, ўз ишларини бошлашади. Чунки қонун талаби шу. Мулк дахлсизлиги эса қонун билан ҳимоя қилинган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:55 / 11.03.2024
Mirabad Avenue резиденцияси охирги 20 хонадонга 20% чегирма эълон қилади
16:58 / 12.02.2024
Mirabad Avenue резиденциясидаги қишки акция тугашига икки ҳафта қолди
17:00 / 10.01.2024
Mirabad Avenueʼда 24% чегирма амал қилмоқда
16:59 / 11.12.2023