Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 7 млрд долларга кўпайиб, рекорд миқдорга етди
Жефф Безоснинг бойлиги миқдори 197,8 млрд долларга етди.
Фото: Getty Images
Сешанба кунги биржа савдолари якунига кўра Amazon бош директори Жефф Безоснинг бойлиги 7,2 млрд долларга кўпайди. Бундан Forbes Real-TIme рейтинги маълумотлари дарак бермоқда.
Безоснинг бойлиги миқдори 3,79 фоизга кўпайди ва 197,8 млрд долларга етди.
Бу Forbes USA журнали миллиардерларнинг бойлигини ҳисоблашни бошлаганидан буён ўтган 40 йил давомидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Безоснинг бойлиги Amazon акциялари нархи ошиши эвазига ўсди. Компаниянинг бир дона акцияси нархи 130,08 долларга ошиб, 3312,49 долларни ташкил этди. Amazon акцияларининг 11,1 фоизи Жефф Безосга тегишли.
Унинг бойлиги янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, аммо Безос жорий йилда ўз улушининг бир қисмини камида икки марта сотди. У февралда 4 млрд, август бошида 3,1 млрд долларлик акцияларини сотди, 14 августда эса 9,3 млн долларлик акцияларини номаълум нотижорат ташкилотига берди.
Мавзуга оид
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
18:40 / 05.02.2025
Жефф Безос Трампнинг ғазабини келтирмаслик учун иқлим бўйича ташкилотни молиялаштиришни тўхтатди
17:19 / 16.01.2025