Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальнийни Германияга юборишга рози бўлишмади. Унинг организмида хавфли заҳар аниқланган ва у комада қолмоқда
Омскдаги 1-рақамли шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси бош врачи ҳолати барқарор эмаслиги туфайли Алексей Навальнийни Германиядаги клиникага олиб кетишга рухсат бермади. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилган. Мухолифатчининг сафдошлари ва яқинлари унинг организмида хавфли заҳар аниқланганини маълум қилшмоқда.
«Бош шифокор айтдики, Навальнийни самолётда олиб кетиб бўлмайди. Ҳолати барқарор эмас. Қариндошларининг уни транспортировка қилиш ҳақидаги қарори етарли эмас экан», дея хабар қилган Ярмиш твиттердаги саҳифасида.
Шифохона бош врачи Александр Мураховский эса журналистлар билан мулоқотда Навальнийнинг ҳолати яхшиланиб бораётгани, аммо ҳамон транспортировка учун етарли даражада яхшиланмагани ҳақида маълум қилган.
«Тунда ҳолати яхшиланди, аммо барибир биз ҳали жуда яхши барқарорликка эриша олмадик. Консилиум ҳали транспортировкага вақтли деган хулосага келди. Бемор тўлиқ барқарор ҳолатга келиши керак», деган у.
У транспортировка вақтида «ҳар қандай ҳолат, ҳатто энг қайғулиси ҳам рўй бериши мумкин»лигини айтиб ўтган.
Главврач омской больницы:
— Здесь Шепелин (@ilya_shepelin) August 21, 2020
— Под ответственность родственников мы не можем позволить транспортировку Навального
— Вы готовы консультироваться с немецкой больницей, куда хотят отвезти Навального?
— Мы не считаем, что специалисты из Бурденко и Пирагова хуже,чем из немецкой больницы pic.twitter.com/jTpRTX1MuJ
Бироз аввалроқ Германия ва Франция раҳбарлари Ангела Меркель ҳамда Эммануэль Макрон Навальнийга ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилганди.
Германиядаги Deutsche Presse-Agentur агентлиги жума куни тонгда Омскка кома ҳолатидаги беморларни транспортировка қилиш учун жиҳозланган самолёт юборилгани, бу самолёт Навальнийни Берлинга даволаниш учун олиб кетиши мўлжаллангани ҳақида хабар тарқатди.
Ярмишнинг хабар қилишича, самолёт Омскка парвоз қилаётганди.
«Алексейни эвакуация қилиш учун юборилган самолёт бир соат ичида Омскка қўниши керак. Навальнийнинг олиб кетилишига қаршилик кўрсатиш - шифокорлар ва ёлғончи ҳукумат томонидан унинг ҳаётига қилинган суиқасддир», деган у твиттерида.
Ярмишнинг сўзларига кўра, бунгача шифокорлар Навальнийнинг транспортировкасига розилик берилиши ҳақида гапираётганди.
«Шу вақтгача шифокорлар транспортировкага рухсат беришга тайёрликларини айтишаётганди. Айнан шу туфайли биз қисқа муддат ичида самолётни ташкиллаштирдик. Энди эса рухсат беришмаяпти. Бу қарорни албатта улар эмас, Кремль қабул қилган», дея тахмин қилади Ярмиш.
Навальнийнинг рафиқаси Юлия ва унинг укаси Олег айни вақтда Омскда бўлиб туришибди. Улар тонгда ФБК («Коррупцияга қарши кураш фонди») директори Иван Жданов билан биргаликда матбуот учун баёнот беришди.
Жданов транспорт полицияси вакили Навальнийда хавфли модда аниқлангани, «бу нафақат Алексейнинг ҳаётига, балки атрофдагиларнинг ҳаётига ҳам хавф солиши - барча ҳимоя костюмларида бўлиши кераклиги»ни айтгани ҳақида гапирган.
Полиция вакили тергов сири туфайли айнан қандай модда аниқланини маълум қилишдан бош тортган.
Заявление для прессы от директора ФБК Ивана Жданова и жены Алексея Юли Навальной pic.twitter.com/FRi9NjSdvZ
— Кира Ярмыш (@Kira_Yarmysh) August 21, 2020
Навальний ҳамон оғир аҳволда
20 август куни Томскдан Москвага учаётган самолёт бортида мухолифатчи Алексей Навальнийнинг аҳволи ёмонлашди ва лайнер Омскка мажбуран қўнишига тўғри келди.
Сиёсатчи Омскдаги шифохонага заҳарланиш белгилари билан ётқизилди. Ҳозиргача Навальнийга қўйилган ташхис маълум қилинмади.
«Интерфакс»нинг шифохонадаги манбаси хабар қилишича, Навальнийнинг ҳолати ўзгаришсиз қолган. Жума куни Омскка Москвадан шифокорлар гуруҳи учиб келиши ва улар консилиум ўтказиши керак.
Айни вақтда сиёсатчи комада қолмоқда.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022