Жаҳон | 12:55 / 24.08.2020
24724
3 дақиқада ўқилади

Навальний «заҳарланиш»дан омон қолди - ҳуқуқ фаоли

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний омон қолди. Бу ҳақда Bild нашри Навальнийнинг Германияга транспортировкаси учун самолёт ташкиллаштирган ҳуқуқ фаоли Яка Бизелга асосланиб хабар берган.

REUTERS/Vincent Kessler

«Навальный заҳарланишдан омон қолди, аммо бир неча ой давомида сиёсатчи сифатида фаолият кўрсата олмайди», деган Бизель.

«Агар у тузалиб кетса ҳам, биз уни бир-икки ой давомида сиёсий саҳнада кўрмаймиз», дея Бизелнинг сўзларини келтирмоқда Bild.

У Россиядан Германияга парвоз Навальнийнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаганини айтиб ўтган. Омскдаги шифохонадагилар бир кун давомида транспортировка унинг ҳаёти учун хавфли эканини айтиб, уни юборишга рози бўлишмаганди. У шанба куни тонгда Берлиндаги Шарите шифохонасига ётқизилганди.

Германия ҳукуматидагилар Навальний «катта эҳтимол билан» заҳарланган деган фикрда. Бу ҳақда матбуот анжуманида мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилган.

Зайберт Германия ҳукумати расмий даражада Навальнийни таклиф қилмаган бўлсада, унинг олиб келинишида ёрдам кўрсатган.

Навальний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётган самолётда ўзини ёмон ҳис қила бошлагач, самолёт Омскка қўнишга мажбур бўлган ва сиёсатчи заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилганди. У Томскда минтақавий сайловлар олдидан ўз тарафдорлари билан учрашган. Унинг атрофидагиларнинг фикрича, Кремлнинг ашаддий танқидчиси аэропорт ҳудудида чой ичган вақтда заҳарланган бўлиши мумкин.

  • Алексей Навальный 20 августдан буён комада қолмоқда, ўшанда Томскдан Минскка учган самолёт бортида унинг тоби қочганди. Тарафдорлари у заҳарланган бўлиши мумкинлигини айтишди.
  • Навальний қарийб икки кун давомида Омскдаги клиникада ётди. Аввалига россиялик шифокорлар унинг ҳолати барқарор эмаслигини айтиб, Берлинга юборишга рози бўлишмади. Фақат 22 август куни тонгда у Берланга транспортирка қилинди. Навальнийнинг тарафдорлари рус шифокорлари бу орқали сиёсатчининг организмидан заҳар чиқиб кетишини таъминлаш мақсадида бўлишганини айтишди.
  • Ҳозиргача Навальнийга қандай ташхис қўйилгани маълум эмас. Омскдаги шифокорлар бу ҳақда қариндошларига маълумот берилганини айтишганди, аммо яқинлари буни рад этишди. Омсклик шифокорлар Навальнийнинг организмидан заҳар топилмаганини айтишган. Улар сиёсатчининг қонида шакар миқдори камайиб кетгани ва моддалар алмашинуви бузилишини асосий ташхис сифатида келтиришди.

Мавзуга оид