Ўзбекистон | 17:29 / 24.08.2020
12117
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 35 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда бугун ҳозирча 296 бемор коронавирусдан тузалиб, шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 35 мингдан ошгани ҳақида хабар берди. 

«Бугун айни пайтга қадар 296 бемор соғайди.

Шундай қилиб, юртимизда 35 минг 283 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 90 фоизга етди», дейилади вазирлик хабарида.

Тузалганлар (+296)

  • Тошкент шаҳрида 176 нафар;
  • Тошкент вилоятида 97 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 6 нафар;
  • Наманган вилоятида 5 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар.

Янги ҳолатлар (+210)
24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 210тага ўсди ва жами ҳолатлар сони 39 минг 156тага етди.

  • Тошкент шаҳрида 180 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 16 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 5 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 4 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 2 ҳолат.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча 4та ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 277 нафарга етди.

  • Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак);
  • Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак);
  • Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак);
  • Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл) вафот этди.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 596 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид