Ўзбекистон | 16:04 / 25.08.2020
11148
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 7 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди - Статқўм

Июль ойида 7219 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. 

Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,7 фоиз ўсиш суръатига эга бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, июль ойида 7219 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 338 тага кам. 

Қўмита хабарида айтилишича, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона Cobalt (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49,7 фоиз), 41 663 дона Nexia T-250 (6,6 фоиз), 30 368 дона Lacetti-Gentra (24,5 фоиз), 30 889 дона Damas (11,7 фоиз), 16 370 дона Spark (38,9 фоиз) ҳамда 4 520 дона Labo (1,9 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Мавзуга оид