Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор томонидан импорт қилинган товарлар автоматик тизим орқали қисқа вақтда божхонадан ўтказилади
Божхона қўмитаси бошқармаси бошлиғи Фарҳод Олимжонов божхона тизимида янги ишга тушириладиган «Божхона аудити» дастури ҳақида ахборот берди.
«2021 йил 1 январдан «Божхона аудити» ахборот тизими жорий этилади. Бу божхона назоратининг яна бир шакли ҳисобланади. «Божхона аудити» тизими ишга туширилиши ва яширин иқтисодиётни қисқартириш тадбиркорлар учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу масалада президентнинг 5 июнда қабул қилинган фармонида айтилганидек, божхона органлари хизматига божхона назорати шакли сифатида товарларни чиқаришга рухсат берилгандан кейин ташқи фаолият иштирокчиси ишини баҳолаш ва уларнинг товар ва транспорт воситасини чиқариб юборилгандан кейин ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юкланди.
Божхона тизимида ҳам мазкур амалиётнинг жорий этилиши натижасида юкларни ялпи божхона назоратидан ўтказишга асосланган текширишлардан буткул воз кечилади. Яъни, «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “кўк йўлак”ка йўналтирилган ҳамда шартли равишда эркин муомалага чиқарилган товарлар устидан самарали назорат амалга оширилади.
Бу эса товарлар чиқариб юборилганидан кейин, хавф принциплари доирасида уларни комплекс текшириш имконияти мавжудлиги, товарларни божхона чегарасига кириб келиши ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнидаги назорат тадбирларини қисқартиришга олиб келади», дея ахборот берди Фарҳод Олимжонов.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025