Жаҳон | 22:51 / 25.08.2020
9773
1 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенко ўпкага сунъий нафас бериш қурилмасига улангани хабар қилинди

Тимошенконинг матбуот котиби Марина Сороканинг сўзларига кўра, сиёсатчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Фото: AFP

«Батькившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко ўпкага сунъий нафас бериш қурилмасига уланди, деб хабар бермоқда «РБК-Украина» ўз манбаларига таяниб.

Нашрнинг маълумот беришича, унинг тана ҳарорати 39 даражадан пасаймаяпти.

Тимошенконинг матбуот котиби Марина Сороканинг сўзларига кўра, сиёсатчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

«Ҳозирча яхши хабар йўқ. У кечадан буён COVID’ни даволаш протоколига мувофиқ интенсив даволаш курсини олмоқда», — деб ёзди Facebook саҳифасида.

Сорока Тимошенконинг касалликка чалингани ҳақида 23 августда хабар берганди. Шунингдек, сиёсатчининг қизи Евгения ва куёви Артур Чечеткинда ҳам вирус аниқланган.

«Батькившчины» етакчиси қаерда даволанаётгани номаълум.

Мавзуга оид