Жаҳон | 22:53 / 26.08.2020
11875
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг тезюрар лимузин сотувга қўйилди

Автомобиль тезлиги олти сония ичида соатига юз километрга етиши мумкин, максимал тезлиги эса соатига 270 километрни ташкил этади.

Фото: Car sales

Австралияда дунёдаги энг тезюрар Ferrari 360 Modena лимузини 400 минг доллар нарх билан  сотувга қўйилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Лимузин ҳажмли овоз тизими, ёруғлик диодли ёритиш тизими, телевизион экранлар, «чағалай қаноти» услубидаги эшиклар ва бар билан жиҳозланган. У ёрқин қизил рангда бўлиб, салонига ўн киши сиғади.

Автомобиль тезлиги олти сония ичида соатига юз километрга етиши мумкин, максимал тезлиги эса соатига 270 километрни ташкил этади.

Лимузин ўз тоифасидаги энг тезюрар машина ва энг узун Ferrari сифатида икки марта Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган.

Суперкар сотувга қўйилгунига қадар соатига 1390 доллар эвазига ижарага берилган. У шу кунга қадар 65 минг километр йўл юрган.