15:15 / 26.08.2020
26304

Дунёнинг энг бой одами тарихий рекордга эришди

Экспертлар Жефф Безос 2026 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Фото: Reuters

 Дунёнинг энг бадавлат инсони, Amazon раҳбари Жефф Безос рекорд ўрнатди, унинг бойлиги 200 миллиард долларга етди. У бу кўрсаткичга эришган тарихдаги биринчи инсонга айланди.

 Рекорд 25 август кунги савдолар давомида ўрнатилди. Аммо савдолар ёпилган вақтда унинг бойлиги 199,7 миллиард долларга қайтди. Коронавирус пандемияси бошланганидан буён Amazon акциялари нархи 55 фоиздан ортиқроққа қимматлашди, компания асосчисининг бойлиги эса бир йил ичида 86 миллиард долларга кўпайди.

 Безос августда қиймати 3,1 миллиард долларлик бир миллионтага яқин акциясини сотганди. Экспертлар тадбиркор 2026 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка почта хизматининг зарар кўришида Amazon компаниясини айблаганди ва интернет-дўконлар учун етказиб бериш хизмати тарифларини оширишни таклиф қилганди.

Top