Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30, 31 август ва 1 сентябрь кунлари автобуслар дам олиш куни ҳисобида ҳаракатланади - «Тошшаҳартрансхизмат»
29 август куни эса автобуслар ҳаракат жадвали иш куни ҳисобида шакллантирилади.
"Тошшаҳартрансхизмат"АЖ байрам кунларидаги автобус қатновларини бир қатор ўзгаришлардан келиб чиқиб йўлга қўймоқда.
Компания хабарига кўра, 29 август куни автобуслар ҳаракат жадвали иш куни ҳисобида шакллантирилади.
Қайд этилишича, 30, 31 август ва 1 сентябрь кунлари автобуслар дам олиш куни ҳисобида ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг "2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига асосан Мустақиллик байрами кунлари аҳолининг дам олиши учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 29 август - шанба, дам олиш куни 31 август душанба кунига кўчирилди.
“Ҳурматли йўловчилар! Мазкур кунларда жамоат транспортидан фойдаланганда юқоридаги ўзгаришларни инобатга олишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026