Жамият | 15:00 / 28.08.2020
10140
3 дақиқада ўқилади
Реклама

INVENTO 1-синфга ўқувчиларни қабул қилишни бошлади

INVENTO IB PYP Халқаро бакалавриат дастури бўйича таълим олиш учун 1-синфга қабул бошланганини эълон қилади.

Илк ўқув йилининг бошланиши ҳар бир ота-она учун жуда масъулиятли ва шу билан бирга муҳим бир давр. Чунки танланган мактаб, боланинг янги шароитларга нақадар тез кўникиши ва натижада янги билимларни ўрганишга тайёрлигини белгилаб беради.

Мазкур аҳамиятли вақт остонасида INVENTO мактаби IB PYP дастури асосида таълим олиш учун биринчи синфга қабул бошланганини эълон қилади.

IB PYP – бу 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун замонавий ва илғор таълим дастури бўлиб, ҳар бир билим олувчида энг сара сифатларни тарбиялашга йўналтирилган.

Келажак талабларини инобатга олувчи таълим

INVENTO The Uzbek International School XXI аср учун долзарб қобилиятлар ҳамда кўникмаларни тарбиялашни кўзда тутган таълим жараёнини таклиф этади. Мактаб таълим дастури асосида қуйидаги фан соҳаларига асосланган 6 та трансдисциплинар мавзу мавжуд: она тили ҳамда хорижий тиллар, ижтимоий фанлар, математика ва мантиқ, санъат, табиий фанлар, жисмоний тарбия ва шахсиятни ривожлантириш.

Мактабда йўлга қўйилган кросс-дисциплинар ёндашув эвазига дарслар қизиқарли ва самарали саргузашт каби болаларга улкан ва ранг-баранг билимларни тақдим этади. Болалар эса ўз навбатида кўплаб мантиқий, ижодий ва лаборатория машғулотларини бажарадилар.

INVENTO битирувчиларига мактаб якунида икки хил ҳужжат – ўрта таълим давлат аттестати ва IB диплом тақдим этилади. Натижада битирувчилар қаршисида 125та мамлакатдаги етакчи таълим масканларида билим олишни давом эттириш ва келажак иш фаолиятини бошлаш учун улкан имкониятлар очилади.

Баркамол ривожланиш

INVENTO UIS'да таълим олишда асосий эътибор болаларнинг ақлий, жисмоний, ижодий ва шахсий қобилиятлари ва фазилатларининг ривожланишига қаратилади.

Шунинг учун INVENTO таълим жараёнида дарслар билан бир қаторда бассейн ва спорт залидаги жисмоний машғулотлар, гимнастика, массаж курслари ва галотерапия, мусиқа, тасвирий санъат ва ижодий машғулотлар олиб борилади. Танаффусларда эса болаларга фойдали ва мазали беш маҳал овқат берилади.

Буларнинг барчаси болаларни тез ўзгарувчан ва кўп маданиятли оламда ўз ўрнини топишларига тайёрлайди.

Нафақат улкан ҳажмдаги билимларни эслаб қолиш, балки улардан амалиётда самарали фойдаланишни татбиқ этувчи таълим муҳити эвазига, тарбияланувчиларимиз келажакда фан, спорт, ижод ва ишбилармонлик соҳасидаги ютуқлари билан мамлакатимизнинг халқаро мавқеини янада юксалтиришга эришадилар.

INVENTO UIS'га хуш келибсиз!

Батафсил маълумот учун: +99871-210-99-99

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А уй, Tashkent City ХИМ

Сайт: invento.uz

Telegram: t.me/Inventouz

Instagram: @Inventouz

Facebook: fb.com/Inventouz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид