ЖССТ пандемия шароитида мактаблар фаолиятининг тикланиши имкониятига баҳо берди
Жамиятнинг пандемия сабабли киритилган чекловлар режимидан чиқиши мактаблар фаолияти тикланишисиз юз бериши мумкин эмас. Бундай фикрни ЖССТнинг Европадаги бюроси директори Ханс Клюге Копенгагенда ўтган брифингда билдирди.
Унинг таъкидлашича, мактаблар коронавирус тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланмайди. Болалар коронавирус тарқалишида муайян роль ўйнайди, бироқ бу уларнинг таълим муассасаларидан ташқаридаги мулоқоти билан боғланган.
“Энг асосийси – кўп нарса жамиятда инфекциянинг тарқалганлик даражасига боғлиқ. Коронавирусга қарши қаратилган асосий чоралар барча соҳаларда қабул қилиниши лозим”, деб таъкидлаб ўтган Клюге.
ЖССТнинг Европадаги бюроси 31 августда мактаблар очилиши ва коронавирусга бағишланган виртуал учрашув ўтказади. Унда қитъанинг 53 давлати иштирок этиши кутилмоқда.
Бир қатор давлатларда ўқув йили пандемия сабабли онлайн тарзда бошланмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклиф сифатида киритилиб, бунда дарсларни гибрид сценарий (анъанавий ва онлайн таълим аралаш ҳолда) асосида ўтказиш кутилаётгани айтилган эди.
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022