Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди
ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 27 август куни соат 23:45ларда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчасида жойлашган Қуролли Кучлар академияси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган С.Ж. “Нексия-3” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон 2-сафарбар гуруҳи инспектори Д.Абдуллаевнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатини давом эттириб, КҲАЙ-Паркент кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон инспектори Ш.Туклибаевнинг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.
Қайд этилишича, у юқори тезликда ҳаракатланиб, Паркент кўчаси 69-уй қаршисида тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдани уриб юборган ва ЙТҲ жойидан яшириниб, автомобилни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Гулбоғ МФЙ, Гулбоғ кўчасига ташлаб кетган.
Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:00ларда, ҳайдовчи С.Ж. ўз айбига иқрор бўлиб, ИИБга мурожаат қилиб, ЙТҲ жойига қайтиб келган.
ЙТҲ натижасида, пиёда (шахсига аниқлик киритилмоқда) европа миллатига мансуб, ёши тахминан 65-70 ларда бўлган эркак киши олган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи С.Ж. бир йил мобайнида 4 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024