Шу вақтгача камида 14 киши табиий офат қурбонига айланган.
Луизиана губернатори Жон Бел Эдвардс штатда камида 10 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган, шундан ярми кўчма генератордан чиққан из гази туфайли ўлим топган. Тўрт киши уйига дарахт қулаши оқибатида, яна бир киши қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.
Кариб денгизида юзага келган «Лаура» тўфони пайшанба куни Луизианага жануби-ғарбдан кириб келганди. Тўфон даврида шамол тезлиги соатига ўртача 150 километрни ташкил этмоқда, бунинг оқибатида 500 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолган, Уэстлейк шаҳарчасида жойлашган кимёвий заводда ёнғин чиққан.
Штатда бўрон бошланишидан аввал ҳукумат аҳолини океандан уч-олти метр баландликда тўлқин келиши, бу эса материкнинг ичкариси томон 60-70 км масофада хавфли сув тошқини рўй бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Жума куни маҳаллий нашрлар кучли тўлқин юзага келмагани ҳақида ёзиб, ҳукуматни ҳаддан ташқари ваҳима қилишда айблади. Аммо кейинроқ маълум бўлдики, бўрон зарбаси охирги лаҳзаларда йўналишни ўзгартириб, синоптиклар кутган нуқтадан 15 миля (24 км) шарқда тўхтаган.
Бўронлар миллий маркази (NHC) бўлим бошлиғи Жейми Роми бу катта эҳтимол билан Лейк-Чарльз шаҳарчасини қутқариб қолганини айтди.

Жума куни Қуролли кучларнинг муҳандислик корпусидан олинган маълумотларга кўра, 15 миля шарқда тўлқин 6 метргача кўтарилган. Роми ҳукуматнинг огоҳлантириши муҳим бўлганини таъкидлаб ўтган, унинг айтишича, 10 йил аввалги тўфонлар қурбонларининг ярми шундай кучли тўлқинлар ёпирилиши оқибатида рўй берганини қайд этиб ўтди. Бугунги кунда рақамлар 4 фоизгача тушган - экспертнинг айтишича, бу асосан Бўронлар миллий маркази огоҳлантиришлари эвазигадир.
Штат губернатори Эвардс қутқарув ишлари давом этаётганини маълум қилди. «Қўрқаманки, қурбонлар сони ошиши мумкин. Умид қиламан ва дуода бўламанки, бундай бўлмайди», деган у.
Губернатор асосий шикастланишлар сув туфайли эмас, шамол туфайли бўлганини таъкидлаган.
Кимёвий заводдаги ёнғин
Эндиликда штат ҳукумати электр узатиш тармоқлари, йўллар ва кўприкларни текшириб, тузатиши керак бўлади.

















