Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси уч кун бепул хизмат кўрсатади
Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 3 кун давомида Тошкент метроси аҳоли учун бепул хизмат қилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин.
Бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда ҳукмрон бўлсин. Ватан истиқлол ва у берган имкониятлар ҳеч ҳам бизни тарк этмасин. Мустақиллик байрами муборак бўлсин», дейилади вазирлик табригида.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 август кунидан ерусти метросининг «Дўстлик-2» - «Қўйлиқ» йўналишида поездлар ҳаракати бошланди. 29 август куни эса Юнусобод йўналишида яна икки бекат - «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари иш бошлаганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади. 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилган.
Мавзуга оид
18:23 / 21.08.2025
Мустақиллик байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
21:46 / 01.09.2023
Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди
18:00 / 31.08.2023
Қирғизистонда «Мустақиллик куни» нишонланди
04:09 / 02.09.2021