Ўзбекистон | 19:59 / 31.08.2020
15890
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Тенгиз» – бир аёл қисматига бағишланган ҳаққоний драма

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Мансур Абдухолиқов томонидан суратга олинган «Тенгиз» бадиий фильмида бир аёлнинг ҳаёти, унинг атрофидагилар, турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, маданияти, Орол денгизи тақдири, мўйноқликлар ички кечинмалари ҳам ифодаланган.

Асар асосан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида истиқомат қилувчи Манзура Ерниёзова ва унинг жасоратига бағишланади.

Фильмда бадиий тўқималар мавжуд, лекин фильм сюжетига бу аёлнинг тушкунликка тушмай тикувчиликни ўрганиб, тадбиркорга айлангани, ёшларга ибрат бўлаётгани, ирода ва матонати асос қилиб олинган.

Бахтсиз тасодиф туфайли ўнг оёқ-қўлидан ажралган Тенгиз исмли келиннинг бир зумда тўкис кўринган бахтидан айрилиши ҳақидаги воқеа билан бошланса, фильмда келгуси саҳналар анча кўтаринки тус олади. Тўғри, у севган ёридан, бахтидан воз кечади, лекин ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнати туфайли яна ҳаётга қайтади.

Фильм сценарий муаллифлари – Ғафур Шермуҳаммад ва Шуҳрат Ризаев, постановкачи оператор – Дилмурод Турдибоев.

Ролларда – Ситора Фармонова, Кўпжурсин Алланазаров, Роза Пиязова, Феруза Саидова, Лизахон Ҳақназарова ва бошқалар.

«Тенгиз» фильми премьераси:

31 август

Uzbekistan-online интернет каналларида – соат 21:00

1 сентябрь

  • «Zo‘r TV» телеканали – соат 09:30
  • «Ўзбекистон» телерадиоканали – соат 18:00
  • «Севимли» телеканали – соат 20:30

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан юртимиз телеканалларида бундан бошқа яна 10дан ортиқ фильм ва мультфильмлар намойиш этилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид