Ўзбекистон | 23:07 / 01.09.2020
40697
1 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон туман прокурори вафот этди
Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хўжаев вафот этди. Бу ҳақда Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Каттақўрғон туман ҳокимлиги туман прокурори Хўжаев Ойбек Отаназаровичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилган ҳокимлик хабарида.
Маълум бўлишича, прокурорнинг жанозаси эртага, 2 сентябрь куни у туғилиб ўсган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида бўлиб ўтади.
Ойбек Хўжаев 1976 йил Хоразмда туғилган ва 2018 йил ноябрь ойидан буён Каттақўрғон тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
18:12 / 03.08.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда “Дамас” ҳайдовчиси ҳалок бўлди
11:38 / 18.07.2024
Самарқандда автобус уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди
17:30 / 20.02.2024
Тўрт ҳудудда ноқонуний ер савдоларига чек қўйилди
14:01 / 28.09.2023