15:01 / 04.09.2020
5457

Аpple компанияси қиймати бир кунда 180 млрд долларга арзонлашди

2018 йил июнда Facebook компаниясининг бозор баҳоси бир кунда 119 млрд долларга арзонлашганди.

Фото: Reuters

Пайшанба кунги савдоларда Apple капитализацияси 8 фоизга камайди, бу қарийб 180 млрд доллар демакдир. Бу АҚШ бозори тарихида компания қийматининг бир кунда рекорд даражада тушиб кетиши ҳисобланади, деб ёзмоқда Barrons's нашри.

 Аммо шунга қарамасдан, Apple капитализацияси ҳали ҳам 2 трлн доллардан ортиқроқни ташкил этмоқда.

 Facebook акциялари нархи 3,8 фоизга арзонлашди. Alphabet котировкалари 5,1, Amazon.com - 4,6, Netflix - 4,9, Microsoft - 6,2 фоизга пасайди.

 Аввалги антирекорд Facebook томонидан қайд этилган: 2018 йил июнда компаниянинг бозор баҳоси бир кунда 119 млрд долларга арзонлашганди.

Мавзуга оид
Top