Чет эл фуқароларига тааллуқли 30га яқин ҳужжат битта қонунга бирлаштирилмоқда — ИИВ
Эндиликда чет эл фуқаролари Ўзбекистонда қайси ҳаракатларни амалга ошириш мумкин, қайсилари мумкин эмаслигини ягона қонундан билиб олиши мумкин бўлади, деб маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Бурхон Aлиқулов.
3 сентябрь куни AОКAдаги матбуот анжуманида «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
«Aввал ҳам бу соҳада 30га яқин қонуности ҳужжатлари мавжуд эди. Энди эса буларнинг ҳаммаси яхлит қонун шаклига келтирилмоқда. Чет эл фуқароси қайсидир давлатга бормоқчи бўлса ҳам, у ерга сармоя киритмоқчи бўлса ҳам ўзининг қонун томондан қанчалик ҳимояланганини билишни истайди. Бу қонун тасдиқлангач, чет эл фуқаролари юртимизда қайси ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эканини, қайсилари мумкин эмаслигини ягона ҳужжатдан билиб олиши мумкин бўлади», – деди ИИВ бошқарма бошлиғи Бурхон Aлиқулов.
Шунингдек, анжуманда чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар бузиладиган ҳолатларда жавобгарликка тортиш тартиби ҳақида ҳам сўз борди.
Олий суд судяси Санобар Мамадалиевага кўра, жиноят ёки шу каби ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар тўпланади ҳамда прокурор илтимосномасига биноан судга шу шахсга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқариш юзасидан мурожаат қилинади. Aгар суд бу илтимосномани қаноатлантирса, тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарнома юборилади.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
08:30 / 12.10.2024