Ички ишлар вазирининг буйруғи билан, ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Аҳроржон Халимжонович Адҳамов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу буйруққа кўра, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев ҳам лавозимидан ҳам озод этилган.
Айни пайтда, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг буйруғи билан, бошқарманинг Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Собиров Тимур Акрамович лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олиниб, мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ДХХ раислигига тайинланган эди. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимида иш бошлаган.
Kun.uz манбасига кўра, ДХХдаги каби ИИВ тизимидаги истеъфолар ҳам ўтган ойда Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд билан боғлиқ ҳисобланади.
- Аҳроржон Адҳамов ва Тимур Собиров эгаллаб турган лавозимларига қачон тайинлангани маълум эмас. Ички ишлар вазирлиги 2019 йил июн ойида Аҳроржон Адҳамов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганини









