Жаҳон | 17:44 / 04.09.2020
8789
1 дақиқада ўқилади

Литвага АҚШ ҳарбийлари ва танклари етиб келди. Улар Беларусь чегараси яқинида ҳарбий машғулот ўтказади

Литва мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, машғулотлар аввалдан режалаштирилган ва "минтақадаги бирор-бир воқеа билан боғлиқ эмас".

Фото: Picture Alliance

Литвага АҚШ ҳарбийлари ҳамда зирҳли оғир техникаси етиб келди. Улар Беларусь билан чегара яқинидаги генерал Сильвестрас Жукаускас номли полигонда ҳамкорликда машғулот ўтказади. Бу ҳақда Литва мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Машғулотларда Американинг Abrams жанговар танклари, Bradley платформалари, вездеходлари ва бошқа ёрдамчи техникалари иштирок этади. Ҳарбий машғулотларга шунингдек, Литва аскарлари ва НАТОнинг Литвадаги батальони қўшилади.

Литва мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, машғулотлар аввалдан режалаштирилган ва "минтақадаги бирор-бир воқеа билан боғлиқ эмас".

Аввалроқ Литва армияси вакили 14-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган машғулотларда АҚШ қўшинларидан ташқари Франция, Италия, Германия, Польша ва бошқа мамлакатларнинг 1000га яқин аскари ва самолётлари қатнашишини маълум қилганди.

 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид