Ўзбекистон | 12:29 / 04.09.2020
10337
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХББ Қамчиқ довонида нима сабабдан тирбандлик юзага келаётганини тушунтирди

"Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 250-253 километрлари оралиғида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида тирбандлик кузатилаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, айни вақтда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 250-253 километрлари оралиғида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Шу сабабли вақти-вақти билан тирбандликлар юзага келмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган оралиқ-масофани сақлаб, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид