Ўзбекистон | 18:19 / 07.09.2020
6257
2 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Мирбарака-2 янги излов қудуғининг кунлик дебити 300 минг куб.м газни ташкил этди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:40 да, Мирбарака-2 янги излов қудуғини ўзлаштириш давомида унга кислотали ишлов бериганидан сўнг 300 минг куб.м дан иборат газнинг саноат миқёсидаги оқими олинишига эришилди.

Қашқадарё вилоятининг Култак-Қамаши блокида жойлашган, ҳисобланган захиралари 10 млрд куб.м гача газни ташкил этган Мирбарака кони компания томонидан 2019 йилнинг август ойида очилган эди. Коннинг тузилмасини ва захираларини аниқлаштириш бўйича геологик қидирув ишлари эса давом этмоқда.

Қазиб чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 8 сентябрь куни қудуқ асосий газ қувурига уланади. Бажарилаётган барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология ҳамда экология мезонларига мувофиқ тарзда олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, компания маълум қиладики, юзага келган тегишли шароитлар таассуфки, иш ҳақи ҳамда маҳсулот етказиб берувчиларга бажарилган ишлар асосида маблағлар тўланишида кечикишлар келтириб чиқармоқда. Йил бошидан буён компания томонидан ишчи-ходимларнинг хар бирига, лавозимидан қатъий назар ойига 2,5-3 млн сўмдан тўлаб келинмоқда, бу эса иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлишига олиб келди. Бу ҳолат юзасидан компания раҳбарияти улардан маъзур тутишларини сўрайди ҳамда мазкур масала ечимини тез орада топиш учун барча чораларни кўрмоқда.    

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид