Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливиянинг собиқ президенти сайловларда иштирок этишга қўйилмади
Боливия конституциявий суди мамлакатнинг собиқ президенти Эво Моралесга парламент сайловларига Кочабамба вилоятидан сенатор лавозимига номзодини қўйишни рад этди. Суд шу тариқа февралда сайлов комиссияси чиқарган шундай қарорни тасдиқлаган.
Бундай қарор қабул қилинишига Моралеснинг Боливияда доимий тарзда яшамаслиги ва шу сабабли парламентда ўринга эга бўла олмаслиги асос қилиб олинган.
Моралес айни вақтда Аргентинада яшамоқда. 2019 йилда у ҳарбийлар босими остида 13 йиллик президентликдан кейин ўз лавозимидан воз кечишга ва эмиграция қилишга мажбур бўлган. Моралес 2019 йил 20 октябрда ўтган президент сайловларини сохталаштиришда айбланган. Ўшандан бери мамлакатни сенат раисининг собиқ ўринбосари Жанин Аньес бошчилигидаги вақтинчалик ҳукумат бошқариб келмоқда.
Боливияда 18 октябрда нафақат парламент, балки президент сайловлари ҳам бўлиб ўтади. Моралес бу сайловларга ҳам қўйилмаган. Сенат президент лавозимига уни қаторасига 3 муддат эгаллаган шахслар қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилган.
Мавзуга оид
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025